Жамоамиз ўринбосарлар таркиби олтинчи марта мамлакат чемпионига айланишди.

24-турда Қибрайда "Навбаҳор"га қарши майдонга тушган Владимир Андреев ва Нўъмон Ҳасанов шогирдлари бутун учрашув давомида катта ташаббусга эга бўлишди. Уюштирилган ҳужумлар икки марта самара келтирди. Ҳар икки вазиятда ҳам Санъат Шиховнинг аниқ зарбаларига голга айланди. Дастлабки тўпини бевосита ўйиндан киритган Шихов кейинги сафар пенальтидан меҳмонлар посбонини доғда қолдирди. Шу тариқа чемпионат якунланишига икки тур қолганда ўринбосарлар жамоамиз ўз тарихида олтинчи марта Ўзбекистон чемпионига айланди. Қўлга киритилган ушбу муваффақият билан ўринбосарлар таркибининг барча аъзоларини табриклаймиз. Умид қиламизки, бу ютуқ ушбу футболчилар ва мураббийлар фаолиятидаги ягонаси бўлиб қолмайди ва улар келажакда ҳам катта ғалабаларга эришишади.

manba:pakhtakor.uz 243


Disneyland 1972 Love the old s